Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология соҳасида янги қонун ва қарорларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят Телерадиокомпанияси ҳамкорилигида  “Муносабат” кўрсатуви бўлиб ўтди.

  Ушбу кўрсатувда вилоят бошқармасининг Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реалазациясини назорат қилиш инспекцияси бошлиқ ўринбосари  Ж.Абсолиев ва “Тоза худуд” ДУК ўринбосари И.Тошанов иштирок этди.

   Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реалазациясини назорат қилиш инспекцияси бошлиқ ўринбосари  Ж.Абсолиев “Муносабат” кўрсатуви орқали жисмоний ва юридик шаҳсларни соҳага оид янги қарорлар ва уларни хозирги кундаги долзарблигини муҳокама қилиш жумладан 2018 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-495-сонли “Атроф муҳитни мухофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори асосида Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори асосида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар мазмун моҳияти юзасидан кенг оммага тушинча бериб ўтилди.

    Шунингдек “Тоза худуд” ДУК ўринбосари И.Тошанов 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сонли “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент фармони тўғрисида гапириб ўтди.