Ultimate magazine theme for WordPress.

“Энг обод маҳалла” кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабр куни Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий вилоят Кенгаши биносида вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Энг обод маҳалла” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

       Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ташабуси билан ўтказилган “Энг обод маҳалла” кўрик танловида вилоятдаги барча фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари  иштирок этди.

 “Энг обод маҳалла” кўрик-танловнинг мақсади экологик маданиятни маҳалладан бошлаш ғоясини илгари суриш, тозалик-ободлик тушунчасини фуқаролар ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасида кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, энг намунали обод маҳаллани аниқлаш ва муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Шунингдек, кўрик-танлов:

— Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш;

— 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш йўналишида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг: “Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга даҳлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин”- деган эзгу ғояларини амалда қарор топширишга кўмаклашиш.

Кўрик танловда туман ва шаҳарлар фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳужжатлар қабул қилинди ва иштирокчиларнинг тақдим этган ҳужжатлари очиқлик асосида кўриб чиқилди ва сараланади.

Жумладан  кўрик-танловга қуйидаги ҳужжатлар топширилди:

  1. Маҳалла фаолияти тўғрисида видеоролик (5-10 минутгача);

  2. Маҳалла фаолияти тўғрисида фотоальбом;

3.Маҳаллада ўтказилган экологик тадбирлар;

4.Маҳалладаги жамоатчилик инспекторларнинг туман (шаҳар )инспекторлари билан ҳамкорликда ишлаш жараёнлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилиши шарт.

Кўрик-танловнинг ҳар бир босқичида экологлар, олимлар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқа мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни ҳужжатларини баҳолашда одиллик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида баҳолади.

Кўрик танлов ғолибларини вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қиммат баҳо совғалар, диплом билан тақдирладилар.