Ultimate magazine theme for WordPress.

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

                                     #WorldCleanUpDay. Бутунжаҳон тозалик куни

#WorldCleanUpDay, #trashtagchallenge 21 сентябрь — Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон экологик партияси билан ҳамкорликда атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар учун  ҳудудларни чиқиндилардан ҳоли этиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2019 йилнинг 21 сентябрь куни “Экология биздан бошланади” шиори остида Нурота тумани “Ҳайдаркўл сув” хавзаси қирғоқлари ва Навбаҳор тумани “Дўстлик” МФЙда #trashtagchallenge форматида экологик акция ташкил этмоқда.

Экоакцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар учун автотранспорт, ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган анжомлар (қўлқоп, чиқинди учун қоплар ва ҳ.) билан таъминлаш, тушлик ташкилотчилар томонидан қопланади.

Акцияда иштирок этиш учун истак билдирган фуқаролар 2019 йилнинг 18 сентябрига қадар (соат 15.00 га қадар) қуйидаги телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари мумкин:

Телефон:(79)220-61-65.

Масъул шахс: З.Душанова

Акцияда иштирок этинг ва вилоятимиз тозалигига ўз ҳиссангизни қўшинг.