Ultimate magazine theme for WordPress.

ЮКСАК МУКОФОТ СОҲИБИНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисидаги қатор фармонлари имзоланди. Давлат мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирланганлар орасида вилоят бошқармамизнинг 20 йилдан зиёд иш фаолият кўрсатаётган Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Ахмедова Дилфуза Химматовна ҳам борлиги қувонарлидир. Ахмедова Дилфуза Химматовна «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.    Юксак эътирофга сазовор бўлган хамкасбимизни нуфузли мукофотлар билан қутлаймиз!