Ultimate magazine theme for WordPress.

“Юксак маънавиятли авлод”

Жорий йилнинг 18 май куни Навоий шаҳар Ёшлар марказида “Юксак маънавиятли авлод” фетивали ўтказилди. Ушбу фетивалида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар. Фетивалда ўқувчилар ўзларининг қўл меҳнатлари билан ясаган, тиккан ва чизган асарларини намоиш этдилар. Ўқувчилар ушбу фестивалда табиатга доир, тоғ манзаралари, дарёлар, тарихий шаҳарлар, қушлар , гулларни ва шунга ўхшаш ажойиб асарларини намоён қилдилар ва фестивал иштирокчиларида катта таъсурот қолдирдилар.

Бундан кўриб, шуни хулоса қилиш мумкинки , ўқувчилар табиатга бефарқ эмас эканлар. Танловда фаол қатнашган ва энг чиройли расм эгалари эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.