Ultimate magazine theme for WordPress.

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик”

Жорий йилнинг 12 июнь куни Навоий шаҳридаги  “Ёшлар марказининг”нинг катта мажлислар залида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши вакиллари, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, фермир хўжалик раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва бир қанча кўплаб ташкилотлар иштирок этдилар. Тадбирда “Йилнинг энг ёш фаол мутахассиси” республика кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  расмлар, кўргазмалар ташкил этилди ва тадбир сўнгида  наво концерт дастури тақдим этилди. Бу тадбирдан кўриниб турибдики бугунги кунда юртимизда Ёшларга жуда катта эътибор ва имконият яратиб берилмоқда. Ҳар бир ёш авлод бундай имкониятдан тўғри фойдалана билиши ҳамда юрт келажаги равнақига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшмоғи даркор.