Ultimate magazine theme for WordPress.

“Яшил Диёр”

Жорий йилнинг 26-октябрь куни Навоий Давлат педагогика институтининг Табиатшунослик факуьлтетида   Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуннинг ижроси ҳамда “Яшил Диёр” буюртма қўриқхонасида ноёб турлар қўриқланмоқда”  давра суҳбати бўлиб ўтди.

        Мазкур давра суҳбатида вилоят экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   Навоий Давлат педагогика институтнинг Табиатшунослик факуьтети биология йўналиши профессор ўқитувчилари ва талабалари,  экоҳаракат фаоллари иштирок этишди.

      2015 йилнинг бошида вилоятнинг “Жонли табиат биоэкологик маркази” жамоат бирлашмасининг методтик ёрдами билан “Наргиз Диёр” фермер хўжалиги негизида  “Яшил Диёр” хусусий буюртма қўриқхонасида ташкил этилди. Мазкур буютма қўриқхона Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Тўдакулнинг шимолий-шарқий қисмида  жойлашган бўлиб унинг майдони 1470 гектарни ташкил этади. Бу ерда  ёввойи ўрдакларнинг муҳофазаси ва унинг кўпайишига катта эътибор берилмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг 2001 йилда тасдиқлаган Рамсар Конвенцияси талаблари бажарилишининг яна бир амалий натижалирдандир.

      Мазкур ҳудуда мутахассисларнинг аниқлашича 30 дан ортиқ  тураги қушлар Ўзбекистон  ”Қизил китоби”га киритилган. Шунингдек ҳудуднинг экотуризм имкониятлари ҳам ошиб бормоқда. Бу эса инсон ва табиат уйғунлигининг яна бир намунасидир.

     Мазкур давра суҳбатида талабалар фаол иштирок этиб муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг аҳамияти ва уни муҳофаза чоралари бўйича ўзлари қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди. Талабалар мазкур ҳудудларга бориш ва у ердаги флора ва фаунани яқиндан танишиш истакларини билдиришди.