Ultimate magazine theme for WordPress.

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларида 265 дона платва (вобла) ва 6 дона судак балиқларини овлаганлиги аниқланди.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тезкор назорат гуруҳи давлат инспекторлари томонидан тунги назорат рейд тадбири ўтказилди. Тунги назорат рейд тадбири давомида фуқаро Н.Х. тақиқланган синтетик тўр воситаси билан ноқонуний равишда 6 дона судак ва 265 дона платва (вобла) балиқларини овлаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан тўпланган ҳужжатлар Нурота тумани жиноий судига юборилиб, 13 157 000 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати