Ultimate magazine theme for WordPress.

Биз коррупцияга қаршимиз!

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқиедан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг йиғилиш залида “Биз коррупцияга қаршимиз”мавзусида семинар ўтказилди. Унда Навоий вилояти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими маъсул ходими томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз”мавзусида бошқарма ходимларига маъруза ўқилди ва тушунчалар берилди. Жамиятга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида маъсул идоралар белгиланган.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати