Ultimate magazine theme for WordPress.

БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Навоий вилоят Экология бошқармасининг йиғилиш залида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарни вилоят Экология бошқармаси бошлиғи У.Раззоков очиб берди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади деб семенарни очиб берди. 

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакиллари сўзга чиқиб; жамиятга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида маъсул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида маъсулят хис этса, қуйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда қандай муоммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида маъсул шахсларнинг маъсулятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга буйсуниш, индамай кетавириш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Маъсулятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай маъсулят борлигини ҳис этади. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда бизнинг бу борадаги ҳуқуқларимиз кафолатланган. Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, ҳолисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширилишини таъминлайди.

 Жамиятга коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида маъсул шахсларнинг маъсулятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Маъсулятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати