Ultimate magazine theme for WordPress.

Биз экологларнинг мақсади ёш авлоднинг қалбида она табиатимизга бўлган меҳр-муҳаббатни шакллантиришдир

Экологик муаммоларнинг тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги инобатга олиниб, сўнгги йилларда муҳим устувор вазифалар билан бир қаторда атроф муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Шу муносабат билан Кармана туманидаги “Айрончи” МФЙ ҳудудидаги 4-сонли мактабда Навоий вилояти Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан “Экология биздан бошланади” мавзусида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Биз экологларнинг мақсади ёш авлоднинг қалбида она табиатимизга бўлган меҳр-муҳаббатини, қизиқишини янада шакллантириш. Табиатимизнинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳайвонот ва наботот оламига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш сингари туйғуларни уларнинг онгу шуурида шакллантиш орқали атроф муҳитга меҳрли қилиб улғайтиришдир.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати