Ultimate magazine theme for WordPress.

БОШҚАРМАДА “ЭКО РИНГ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУСОБАҚАСИ БОШЛАНДИ.

Ҳабар қилганимиздек мана бугун бошқармамизда бошқарма бошлиғимиз ташаббуслари билан “Эко ринг” интеллектуал мусобақасининг 1-ўйини ўтказилди.

Мусобақанинг асосий мақсади “Эко ринг” интеллектуал мусобақаси Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг иқтидорли ва истеъдодли ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соғлом рақобатни юзага келтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш ҳамда ходиммлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш экология бошқармаси ходимларининг билим даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

“Эко ринг” интеллектуал мусобақасида 11 та жамоа иштирок этади ва 100 та ўйин ўйналади. Бугунги мусобақада вилоят Экология бошқармаси ва Навоий шаҳар Экология инспекцияси ходимлари иштирок этиб, вилоят Экология бошқармаси жамоаси ғолиб бўлди. “Эко ринг” интеллектуал мусобақаси ҳар ҳафта сешанба ва жума кунлари бўлиб ўтади. Мусобақа ғолиб жамоаларига бошқарма бошлиғи томонидан махсус фахрий ёрлиқ ҳамда бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирланадилар.

Жорий йилнинг 4 май куни Кармана ва Хатирчи тумани Экология инспекцияси жамоалари “Эко ринг” интеллектуал мусобақасида иштирок этиб, билим жиҳатдан куч синашди.  Бизни кузатишда давом этинг.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Матбуот котиби