Ultimate magazine theme for WordPress.

Бошқармамиз ҳовлисида кичик “Эко боғ” яратилди.

Кўчат экиб боғ яратайлик ушбу сўзлар Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимларининг шиорига айланди.

Кўчат экиш, дарахт ўстириш, табиатни асраб-авайлаш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Шу маънода, қайси соҳада ишламасин ҳар бир юртдошимиз кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Бинобарин, Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари бошқарманинг ховлисига  манзарали дарахт ниҳоллари ўтқазилиб “Эко боғ” яратилди. 

“Эко боғ” барпо этиш ғояси жуда ажойиб. Бошқармада дам олиш учун янада кўп шароитлар яратилмоқда. Бу инсонларни қувонтиради.

Ташкил этилган ободонлаштириш ишларида бошқарманинг 100 яқин эркак ходимлари иштирок этишди. Айтиш жоизки, бошқарма биносига манзарали дарахт кўчатларидан 270 дона ўтқазилди. 

Дарҳақиқат, дарахтлар ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Тадқиқотларга қараганда, бир гектар майдондаги боғ бир кеча-кундузда 220-275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратади. Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлаш учун етарли. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Матбуот котиби