Ultimate magazine theme for WordPress.

БРАКОНЬЕРЛАРНИНГ ҚУРОЛЛАРИ ИИБга ТОПШИРИЛДИ

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Назорат инспекцияси инспекторлари томонидан тунги назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Тунги назорат рейд тадбири давомида Бухоро вилояти фуқаролари Ғ.Б ва С.Алар томонидан Қизилтепа тумани Тўдакўл сув омбори атрофидаги ерлар ҳудудидан ов қилиш руҳсатномасиз ноқонуний равишда 2 (икки) бош қуённи ов қилиб юрганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддасининг 4-қисми билан чора кўриш учун ҳужжатлар Қизилтепа тумани Маъмурий судига юборилди. Шунингдек браконьерлардан қуроллари олиб қўйилиб ИИБга топширилди.

Расмий телеграм канал

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати