Ultimate magazine theme for WordPress.

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ

Бугун 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, Навоий вилоят Экология бошқамаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.
Тантанали маросимда аркестер садолари остида ватанпарварлик, мардлик, ботирлик тараннум этилди.
Мотамсаро она ҳайкали пойига Навоий вилоят Экология бошқама жамоаси ҳам гулчамбар қўйиб, ватанимиз учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига эҳтиром кўрсатишди.
Шунингдек, муҳим сана муносабати билан Навоий шаҳри марказидаги «Ватанпарварлар боғи”да ёш авлод вакиллари учун ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Унда миллий армиямиз қудрати ёшларга намойиш этилди.
Шаҳримиз бўйлаб ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати