Ultimate magazine theme for WordPress.

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БОШҚАРМАДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5614-сонли фармони ижроси таъминлаш мақсадида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ҳамда уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш устувор вазифаларимиздан бири бўлиши лозим.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати