Ultimate magazine theme for WordPress.

ВИЛОЯТИМИЗДА “ДАРАХТЛАРНИ СУҒОРИШ” ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистан Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитаси ҳамда “MEROS” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 июлидан 2 августига қадар мамлакат бўйлаб ўтказилаётган “Дарахтларни суғориш ҳафталиги” акцияси ўтказилмоқда. “Дарахтларни суғориш” ишлари Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларда ташкил қилинмоқда.     Замонавий, тез суръатлар билан ўзгараётган Ўзбекистонда келажак авлод учун барчамиз ташвишдамиз. Шу сабабли мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг асосий вазифаси келажагимиз учун барча кучларни сарфлашдир. Ўтган йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863 сонли Фармонига  асосан Республика худудларини кўкаламзорлаштириш ва дарахтзорлар барпо қилиш масалалари белгиланган Бундан ташқари, Ўзбекистон экологияси учун энг муҳим лойиҳа — дарахтларни кесишга мораторий имзоланди.Шу сабабли, «яшил инфратузилма» ва «яшил камарлар» ни яратиш, шунингдек Консепсияда белгиланган барча вазифаларни ҳимоя қилиш ва амалга ошириш вазифалари белгиланган.

         Дарахтларни экиш мамлакатимиз учун порлоқ ва тоза келажакни яратиш йўлидаги дастлабки қадамлардир. Ёдимизда тутиш керакки, мамлакатимизни кўкаламзорлаштириш – бу болаларимиз учун сармоя. Бугун битта дарахт экиш билан ҳар биримиз эртага экологик вазиятни ўзгартира оламиз! Ҳал қилувчи ҳаракатга ўтиш вақти келди! Уйингизнинг ҳовлисида, маҳаллада, қўшни ҳудудда ёки иш жойида дарахт экиш орқали сиз умумий ишларга катта ҳисса қўшишингиз мумкин. Яшил шаҳарда яшашни истаганлардан барчасидан вақт топиб, дарахтларни кўкаламзорлаштириш ишларида  иштирок этиш ва Ўзбекистонни дунёдаги энг яшил жойга айлантиришларини сўраймиз. Юртдошларимиздан ушбу акцияда фаол иштирок этишларини сўраб қоламиз.

         Навоий вилоятидаги “Дарахтларни суғориш” ишлари бир ҳафта давомида ёритиб борилади.

                    Навоий вилояти экология бошқармаси  Ахборот хизмати