Ultimate magazine theme for WordPress.

ВИЛОЯТИМИЗДА ТОЗА ҲАВО ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ҳозирги кунга келиб, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши глобал муаммолар қаторидан ўрин олди. Табиатдаги иқлим ўзгариши, зарарли чиқиндиларнинг кўпайиши, экологик мувозанатнинг бузилиши кейинги пайтларда инсониятни ташвишга солмоқда. Йилдан йилга транспорт воситаларининг кўпайиши атмосфера таркибидаги зарарли моддаларнинг ортишига олиб келаяпти.
Маълумки, автомобилларни ҳаракатга келтиришда ёқилғи мойлаш материалларидан фойдаланилади. Ёқилғилар ёниши натижасида эса атроф-муҳитга турли зарарли моддалар ажралиб чиқади.
Бугунги кунда ер юзида 900 миллиондан ортиқ турли русумдаги автомобиль инсониятга беминнат хизмат қилмоқда. Бунинг салбий томонини эътироф этадиган бўлсак, йилига 350 милион тонна ҳар хил зарарли газлар атмосфера ҳавосини бузаётир.
Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда республикамиз худудида бир қатор лойиҳалар жорий қилиниб, ҳаётга тадбиқ этиб борилмоқда. Булардан бири Давлат экология қўмитаси, Соғликни Сақлаш Вазирлигининг қўшма бўйруғига асосан, ҳар йили икки босқичда яъни, 10 апрелдан 10 майгача ва 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиб келаётган «Тоза ҳаво” тадбиридир.
Уни самарали ўтказиш мақсадида бугунги кунда Навоий вилоятининг «Қарнаб блок-пости” ва «Навоийазот” ОАЖ чорраҳасида экологик постлар ташкил этилган бўлиб, ЙХХ ходимлари билан биргаликда транспорт воситаларидан чиқувчи «ис” гази ва тутун миқдорларини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қисқа қилиб айтганда бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар миқдорини меъёр даражасига келтириб, атмосфера ҳавосига бўладиган зарарли таъсирлар миқдорини камайтиришдан иборатдир.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Матбуот котиби