Ultimate magazine theme for WordPress.

ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАР ТОМОНИДАН МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Жорий йил 10 декабр куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари ҳамда Кармана туман Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Кармана тумани “Арғун” МФЙ фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли қарорлари бўйича тушунчалар берилиб тарғибот ишларини олиб борилди.
Маҳалладаги фуқаролар томонидан давлат инспекторларга ўзининг маҳалласида юзага келадиган экологик муаммолар тўғрисида саволлар берилди ва давлат инспекторлар томонидан жойида бартараф этилди. Экология соҳасидаги тарғибот ишлари вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида давом этмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати