Ultimate magazine theme for WordPress.

Давлат экология қўмитаси раиси Навоий вилоятига ташриф буюрди

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов Навоий вилоятига ташрифи доирасида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур ташкилот турли чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлашга ихтисослашган.

Корхона томонидан бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги 20 минг аҳоли учун чиқинди ташлайдиган контейнерлар ўрнатилган, яна 20 минг  контейнерларни янгилаб беришни режалаштирган.

Корхона шаҳардаги кўп қаватли уйлар атрофига махсус ерости чиқинди контейнерларини ҳам ўрнатган. Бу атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, чиқиндидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов Навоий  вилоятига хизмат сафари доирасида   «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази»да ҳам бўлди. Марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Таъкидланганидек, марказ ўз фаолиятини бошлагандан буён (2008 йил) жами 14 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар табиат бағрига учирилган. Марказ вакиллари билан суҳбат давомида Марказ билан ҳамкорликни кенгайтириш, келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди.

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Навоий вилоятига ташрифи доирасида Тўдакўл сув омборида бўлди.

 Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур кўл 2020 йил август ойида халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш макони тўғрисидаги Рамсар конвенцияси доирасида халқаро рўйхатга киритилган.

Шу билан бирга “GOLDEN LAKE FISH” МЧЖ фаолияти билан танишди. Ҳозирги кунда 5 гектар майдонда 5 та интенсив ҳавза ташкил этилган бўлиб, 500 тонна балиқ етиштирилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Навоий вилоятига ташрифи доирасида Навоий шаҳрида фаолият юритаётган «Картон қоғоз» МЧЖ фаолияти биилан танишди.

 Мазкур корхонинг лойиҳавий қуввати 4 320 тонна қоғоз ва картонни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Корхона 2012 йилда бошлаб фаолият юритишни бошлаган. 2020 йил 11 ойи давомида мазкур корхона томонидан 1100 тонна қоғоз-картон чиқиндиси қайта ишланиб, 1080 тонна маҳсулот олинган.

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Навоий шаҳридаги «Картон қоғоз» МЧЖга ташрифи доирасида тадбиркорлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилот вакилларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳа тақдимотлари билан танишди.

Хусусан   “SARDOBA SHIFO KELAJAK YULDUZI” МЧЖ раҳбари Холмурод Очилов тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш, қайта  ишлаш ва  пластмасса маҳсулотларини ишлаб  чиқариш бўйича, шунингдек, “Жонли табиат” ННТ ташкилот раҳбари Эшмамат Тоғаев “Марказий қизилқум” миллий табиат боғини ташкил этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Навоий вилояти Айдаркўл сув ҳавзаси ва унинг қирғоқбўйи акваториясида бўлди.

Айдаркўл табиий сув ҳавзаси Навоий вилоят ҳудудининг 151 минг гектарини ташкил қилади.

Мутасаддилар билан бўлган учрашувда мазкур ҳудудда экологик назорат кучайтириш, браконьерликка барҳам бериш юзасидан вазифалар белгиланди.

Навоий вилояти экология бошқармаси

Матбуот хизмати