Ultimate magazine theme for WordPress.

“Долзарб экологик муаммоларнинг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири”

Жорий йилнинг 23 февраль куни Навоий тиббиёт коллежида “Долзарб экологик муаммоларнинг Она табиат ва инсон саломатлигига салбий таъсири” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, коллеж ўқитувчи ходимлари  иштирок этишди.

Атмосфера ҳавоси, тупроқ, сувнинг ифлосланиши инсон маънавий  камолатига, рухий покизалигига, жисмоний бақувватлигига, ирсиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларга кўра, 80 % касалликлар экологик ночор аҳвол оқибатида пайдо бўлмоқда. Буларнинг барчаси инсоннинг ўзига ирсиятига таъсир этмай қолмайди.

Коллежнинг “Илмий фаолият” тўгарагининг ўқувчилари ўзларининг табиат неъматларидан фойдаланиб соғлиқни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда инновацион ёндашишларининг тақдимотларини ўтказишди.

Коллежда бўлиб ўтган давра суҳбати қизиқарли ва таҳлилларга бой тарзда ўтди.