Ultimate magazine theme for WordPress.

ЖАЙРОН ОВЛОВЧИЛАРГА СУД ТОМОНИДАН 3 (УЧ) ЙИЛ ОЗОДЛИКДАН ЧЕКЛАШ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А.лар Ўзбекистон Республикаси  Қизил китобига киритилган  2 бош Жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 202-моддаси 3-кисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 15 апрель куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида  А.З ва А.А ларнинг суд иши бўлиб ўтди. Ушбу суд ҳукмига кўра, етказилган зарар бўйича Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жавобгарлардан 68 907 000 сўмни ундиришни лозим топилди ва овда иштирок этган мотоцикли, ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилинди ҳамда 3 (уч) йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Жайронинг суд қарори