Ultimate magazine theme for WordPress.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

“Навоийазот” акциядорлик жамияти Республикамизнинг энг катта кимё корхонаси ҳисобланади ва муҳим макроиқтисодий кўрсатгичларни шакллантиришда аҳамиятли рол ўйнайди.

Корхонада доимий атроф-муҳитга, атмосферага зарарли моддалар чиқишини камайтиришга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Давлат сиёсати миқёсида ҳар йили табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар, ҳамда ҳом ашё ва энергия ресурсларини тежаш, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқишини камайтиришга кўмаклашувчи ташкилий-техникавий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва бажарилмоқда.

“Navoiyazot”  АЖ атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Н.Саломова маълумотига кўра Интернет тармоқларида тарқалган баъзи бир ведио ҳамда фото ҳабарларга нисбатан “Navoiyazot” акциядорлик жамиятининг Веб-сайт, Telegram, Facebook, Instagram каналларида 2020 йил 28 июлидан расмий баёноти бериб борилмоқда. 

Фуқаро мурожаатига айтиб ўтилган “тегишли филтьлар” корхонада ишламайди.Жамиятни кучсиз азот кислотаси ишлаб чиқишини биринчи навбати (5 цех) 1964 йилда ишга тушурилган бўлиб, ускуна ва жиҳозларнинг маънан ва жисмонан эскирганлиги сабабли 24 июль куни технологик жараёнларда техник носозлик юзага келган 30 июлдан ушбу цех фаолияти тўхтатилган.

Ҳозирги кунда корхонада янги инвестицион лойиҳа асосида қурилган нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехида лицензиалар яъни CASALE SA (Швейцария) компанияси мутахассислари ҳамда корхонанинг ўз муҳандис–техник ҳодимлари билан биргаликда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

2014 йилда нитрон толасини ишлаб чиқариши фаолияти тўхтатилган.

2020 йил бошидан органик синтез цехлари: ацетилен, ацетальдегид, ацетон, сирка кислотаси, НАК ва метил акрилат ишлаб чиқаришлари вақтинча тўхтатилган.

Июнь ойидан каустик сода, хлор ва хлор маҳсулдотлари ишлаб чиқарувчи (107 цех) тўхтатилган ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

20 июлдан кучсиз азот кислотаси (25 цех), аммиак ва аммиакли селетра ишлаб чиқариш қувватлари пасайтирилган.

31 июлдан аммиакли селетра ишлаб чиқарилиши (3 цех) янги нитрат кислотаси ишлаб чиқариши ишга тушганга қадар тўхтатилган.

Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атроф муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими, Гидрометрология лабараторияси ва “Навоийазот” АЖ санитар лабараторияси билан ҳамкорликда келишилган режа жадвалга асосан атмосфера ҳавосини доимий назорат қилади ҳамда “Навоийазот” АЖсанитар лабараторияси ҳар куни санитар-ҳимоя зонаси ҳаво муҳити, шаҳар чегарасидаги ва яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктлари ҳаво муҳити, 3 км масофагача машъал ости (подфакельные наблюдение) кузатувларини режа асосида олиб бриб атмосфера ҳавосини таҳлил қилади ва ушбу таҳлиллар натижаси бўйича корхонага тегишли бўлган моддаларнинг атмосфера ҳавосида меъёрдан юқори ҳолати кузатилмаган.

Навоий вилояти экология бошқармаси

Ахборот хизмати