Ultimate magazine theme for WordPress.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

2020 йил 1 июль куни “Telegram” ижтимоий тармоғидаги мурожаат Навоий вилояти Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.Ўрганиш давомида “Кармана обод Дўстлик” хусусий уй жой маиший ширкат бошқарувчиси А.Ғаниев Кармана туман “Кумушкон” МФЙ ҳудудида жойлашган икки қаватли уйларнинг 5 уй атрофига маиший суюқ чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 91-модданинг 1-қисми билан 669 000 сўм миқдорда жарима белгиланиб маъмурий баённома расмийлаштирилди.

     Ўз ҳудудингизни озода, покиза сақланг! Ўзингиз ва оила аъзолариннгиз саломатлигига, шунингдек кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйлар атрофларини покиза сақланишига ғоятда эътибор бўлинг.

     Чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориб ташланг! Санитар тозалаш хизмати ходимлари меҳнатининг қадрига етинг! Улар ҳозирда мураккаб жараён – қатъий карантин вақтида тиббиёт ходимлари билан бир қаторда туну кун меҳнат қилмоқдалар!

     Унутманг, чиқиндилардан тозаланадиган жой эмас, балки чиқиндилар ташланмайдиган жой озодадир!

1 ТУП ҚАЙРАҒОЧ ДАРАХТИНИ КЕСИБ ТАШЛАГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ.

Навоий вилояти Учкудук туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан тезкор назорат рейд тадбирлари  ўтказилганда фуқаро Б.А томонидан ноқонуний равишда ҳеч кандай рухсатномаларсиз 1 туп қайрағоч дарахтини так қисмидан кесиб ташлаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 162-моддаси билан 2 230 000 сўм жарима ва 1 338 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати