Ultimate magazine theme for WordPress.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ТАРҚАЛГАН НАВОИЙ–“АЗОТ ЗАВОДИДАН ЗАҲАРЛИ ҲАВО ЧИҚИШИ ҚАЧОНГАЧА ХАСПЎШЛАНАДИ?” МАҚОЛАСИГА РАСМИИЙ МУНОСАБАТ

         Навоий–“Азот заводидан заҳарли ҳаво чиқиши қачонгача хаспўшланади?” мавзусидаги мақола ижтимоий тармоқларга тарқалган мурожаатига кўра тайёрланган маълумотларга асосан “Navoiyazot” АЖга юқоридаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, Навоий шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг                   8 июндаги №16-02-03/73-сонли хати юборилди. 

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                           23 августдаги 273-сонли “2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф – муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан бошқарманинг “Атроф муҳит мониторинг” бўлими томонидан ҳар ойда бир маротоба ишлаб чиқариш жамиятининг атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташловчи салмоқли манбаларидан жорий йилнинг 14 май куни “Navoiyazot” АЖда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиниб, кимёвий таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосига ташланаётган NОx (азот оксидлари) №67 манбада  3,19  марта  белгиланган меъёрдан ортиқ ҳолат  аниқланган.

        Бу билан, Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24 -моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 85- моддаси бўйича жавобгарлиги кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг 5-цех бошлиғи ўринбосари О.Джияновдан ҳолат юзасидан тушунтириш ҳати олиниб, маъмурий баённома тузилди.  Бундан ташқари хлорид кислотаси ишлаб чиқариш (107) цехида  2020 йил 14 май куни эрталаб соат 05:00 атрофида хлорнинг очиқ ҳавога чиқиб кетиш ҳолати ускунада кузатилган. Бу билан, Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 86-моддаси бўйича жавобгарлиги кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг 107-цеҳ бошлиғи Ж.Ахатов ҳамда цехнинг смена устаси Х.Эргашовлардан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиниб, маъмурий баённома тузилди. Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари маъмурий суд ўтказилиб, юқоридаги ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳар бир ишлаб чиқариш ходимига энг кам иш ҳақининг 1 (бир) (БҲМ) баробари миқдорида маъмурий чора белгиланиб, ундиришга қаратилди.

2020 йил 10 июнь куни бошқарманинг маъсул ходимлари жамиятнинг меҳнат муҳофазаси, ҳавфсизлик техникаси, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқариш директори ўринбосари билан учрашиб вазият муҳокама қилинди.

           “Navoiyazot” АЖнинг 2020 йил 9 июндаги №10/4087-сонли жавоб хатига асосан ишлаб чиқариш жараёнларини атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтириш юзасидан нитрат кислотаси ишлаб чиқарилиши 1,2 навбати 5 цехининг 5,6,14 абсорбция колонналарида, ТК 5,6,7 турбокомпрессорларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, 8-14 конденсатор доокислителлари люклари маҳкамловчи қисмлар тўлиқ таъминланади ва каустик сода, хлор ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқариши 107-цехини таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилиб абсорбция колоннасида, электролизёрларда, 10 дона ионалмаштириш мембраналарида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, хлор компрессори  алмаштирилганлиги маълум қилинган.

       “Navoiyazot” АЖда нитрат кислотаси ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш” номли инвест лойиҳаси бўйича ҳозирги кунда янги нитрат кислотаси цехининг ишга тушириш – созлаш ишлари режа-графикга асосан олиб борилмоқда. Янги энерготежамли ва экологияга таъсири сезилмайдиган нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехи ишга тушиши билан нитрат кислотаси ишлаб чиқариши 1,2 навбати 5 цехи фаолияти тўхтатилиши режалаштирилган.

         Бугунги кунда Экология бошқармасининг “Атроф муҳит мониторинг” бўлими, вилоят гидрометирология бошқармаси, НТМКнинг илмий марказий таҳлилхонаси (ЦНИЛ), НТМК  Тиббий санитария бўлими (МСО) ҳамда жамиятнинг санитария тахлилхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш жамиятининг атрофидан таҳлил ишлари олиб борилди.

    Ҳамкорликда олиб борилган таҳлил натижалари юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этилишини маълум қиламиз.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Ахборот хизмати