Ultimate magazine theme for WordPress.

Инсон ва табиат

Ўлкамизга  куз фасли кириб келиши билан дов-дарахтларнинг барглари олтин тусга кира бошлайди.  Шу тариқа табиат қишки уйқуга ҳозирлик кўради.  Бир томондан қарасангиз чор атроф олтин тусга кирганлиги дилларни қувонтирса, иккинчи томондан улар тўкилиб, барча майдонларга тарқалиши дилни хира қилади. Лекин дарахт шохларида ям-яшил бўлиб турадиган, иссиқ пайтлари оромбахш соя берадиган барглар сарғайиб ерга тушганда баъзи фуқаролар томонидан уларни териб, йиғиштириб олиб, дархол йўқ қилишнинг энг осон йўли ёқиб юборишга шошиладилар.

Қуриган япроқлар ёки хазон ёниши учун юқори ҳарорат талаб қилинмайди, лекин ёниши туфайли ҳосил бўлган тутун таркибида жуда кўп миқдорда токсик (заҳарли) моддалар ажралиб чиқади. 1 тонна барг-хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди ташланади. Бу моддалар эса атмосфера ҳавосидан фойдаланувчилар яъни, нафас оладиган тирик организмларга, энг асосийси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, организмда турли касалликларни келтириб чиқаради.

Барги хазонларни йиғиб, махсус чиқиндихоналарга  чиқариб компослаш йўли билан маҳаллий ўғит олиб, кейинги йилда қишлоқ хўжалигида маҳаллий ўғит қаторида қайта ишлатиш мумкин.

Айрим корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш фермалари қурилиш объектларида жихозланмаган битум эритиш мосламаларидан фойдаланиб келмоқда, битум ёқилганда ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

 Атроф-муҳит муҳофазаси мавсумий иш эмас.

Биз Она табиатга доимо эътиборли бўлишимиз, уни асраб авайлашимиз керак. Бу-ҳар бир кишининг, ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. 

Бизнинг ишонч телефон рақамимиз: 79-220-61-69

Навоий вилояти Экология ва

 атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

                                               Атмосфера ҳавосини муҳофаза

                                                           қилиш бўлими  бошлиғи                               Толмасжон Қуванов