Ultimate magazine theme for WordPress.

ИНСПЕКТОРЛАР ТОМОНИДАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН ЧИҚИНДИЛАРНИ САРАЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилди. Шу боисдан, Навоий вилояти Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Кармана тумани 31-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчилари билан “Чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда болаларга қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган чиқиндилар тўғрисида маълумот берилди. Бола мактабда чиқиндини саралашни ўргангани билан уйда ва кўчада ҳам шунга амал қилиши учун уларга тавсиялар бериб борилди. Болага бирон кўникмани ўргатиш қанчалик эрта ёшда бошланса, бунинг самараси шунчалик яхши бўлади. У мактабда ўрганган нарсасини уйда, яқинлари даврасида ҳам қўллай бошлайди ва шу орқали катталарни ҳам шу янги кўникмадан хабардор қилади.