Ultimate magazine theme for WordPress.

ИШЧИ ГУРУҲ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИДАГИ ОҚАВА СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳамда Ўзбекистон экологик партияси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган  ишчи гуруҳ Қизилтепа туманидаги оқава сув тозалаш иншоотлари билан танишди.

  Қизилтепа туманида жами 3 та оқава сувларни тозалаш иншоотлари мавжуд бўлиб, ушбу иншоотлар куп қаватли уйлардаги хонадонлардан ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалаш мақсадида “Қишлоқ қурилиш инвест” буюртмаси асосида 2020 йилда қуриб, “Қизилтепа шодлиги” уй жой мулкдорлари ширкати балансига фойдаланишга топширилган.

Жумладан:

— биринчи сув тозалаш иншооти, Қизилтепа тумани “А.Навоий” МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, 2020 йилнинг август ойига қуриб битказилган ҳамда оқава сувларни тозалаш қуввати суткасига 100 м3.ни ташкил этади. 

Мазкур сув тозалаш иншооти ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган

10 та кўп қаватли уйлардаги 286 та хонадонлардан ҳосил бўлаётган оқова сувларни тозалаш учун хизмат қилади ҳамда сув тозалаш иншоотигача бўлган масофа 810 метрни ташкил қилади ва диаметри 210 мм қувур орқали чиқинди сувлари олиб чиқилади. Ушбу сув тозалаш иншооти бир ойда ўртача ҳар бир хонадон 4.4 м3 сув ишлатилганда жами 286 та хонадонга 1258,40 м3 сув ишлатилади.

— иккинчи сув тозалаш иншооти, Қизилтепа тумани “Фурқат” МФЙ ҳудудидаги “Бунёдкор” кўчасида жойлашган бўлиб, 2020 йилнинг август ойига қуриб битказилган ҳамда оқава сувларни тозалаш қуввати суткасига 50 м3.ни ташкил этади. 

Мазкур сув тозалаш иншооти ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган

4 та кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадонлардан ҳосил бўлаётган оқова сувларни тозалаш учун хизмат қилади ҳамда сув тозалаш иншоотигача бўлган масофа 210 метрни ташкил қилади ва диаметри 210 мм.ли қувур орқали чиқинди сувлари олиб чиқилади. Ушбу сув тозалаш иншооти бир ойда ўртача ҳар бир хонадон 4.4 м3 сув ишлатилганда жами 96 та хонадонга 422,7 м3 сув ишлатилади.

— учинчиси сув тозалаш иншооти, Қизилтепа тумани “Фурқат” МФЙ ҳудудидаги “Бунёдкор” кўчасида жойлашган бўлиб, 2020 йилнинг ноябр ойига қуриб битказилган ҳамда оқава сувларни тозалаш қуввати суткасига 50 м3.ни ташкил этади. 

Мазкур сув тозалаш иншооти ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган

4 та кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадонлардан ҳосил бўлаётган оқова сувларни тозалаш учун хизмат қилади ҳамда сув тозалаш иншоотигача бўлган масофа 376 метрни ташкил қилади ва диаметри 210 мм.ли қувур орқали чиқинди сувлари олиб чиқилади. Ушбу сув тозалаш иншооти бир ойда ўртача ҳар бир хонадон 4.4 м3 сув ишлатилганда жами 96 та хонадонга 422,7 м3 сув ишлатилади.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

Матбуот хизмати