Ultimate magazine theme for WordPress.

ЙЎРҒА ТУВАЛОҚ ҚУШИ ЁВВОЙИ ТАБИАТГА УЧИРИЛДИ

2021 йилнинг 2-7 апрель кунлари Давлат Экология қўмитаси, Навоий вилоят Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармасининг биохимахиллик ва қўриқладиган табиий худудлар мутахассислари ҳамда «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига жами 2000 нафар марказда етиштирилган йўрға тувалоқларни навбатдаги ёввойи табиатга учирилиши самарали амалга оширилди.

Бунда келажакда ушбу ноёб қуш яшайдиган ҳудудлар марказнинг чет эллик орнитологлари томонидан синчковлик билан ўрганилиб, озиқ-овқат заҳираси етарли бўлган ҳудудлар танлаб олинди. Улар ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқичларни тан олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўладилар.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати