Ultimate magazine theme for WordPress.

Карантин даврида вилоятнинг биохилмахиллик ва сув флора ва фауна экологик назорат остида

Республикамизнинг Навоий вилояти ҳудудида Тўдакўл ва Айдаркўл сув ҳавзалари жойлашган.Тўдакултабиий сув ҳавзаси 1975 йилда ташкил топган. Ушбу кўлда қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдонларни суғориш учун сув заҳиралари сақланади. Унинг майдони 21673га ташкил этади, 1 миллиард 300 миллион м3 куб сув жамланган, кўлнинг бўйи 35 км эни 10 км, ўртача чуқурлиги 10-12-метрни ташкил қилади.

Айдаркўл табиий сув ҳавзасини Навоий вилоят ҳудуди 151 минг гектарни ташкил қилади. Ҳозирги Айдар –Арнасой кўллар тизими 1969 йилда Сирдарёдан тошиб чиққан сувлар эвазига пайдо бўлган. Кўл республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятлари ҳудудларида жойлашган. Сув акваториясининг умумий майдони 356 минг гектарни ташкил қилади. Шундан 205 минг гектари Жиззах вилояти ҳудудида, 151 минг гектар Навоий вилояти ҳудудида жойлашган.Айдар –Арнасой кўллар тизими асосан коллектор-дренаж, Сирдарё ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Чордара” сув омборидан тушадиган сувлар эвазига кўпаяди.Кўлнинг узунлиги 186 км, эни 22 км, энг чуқур жойи 35 метрни ташкил қилади.

Бу табиий сув ҳавзалари фитопланктон, зоопланктон, дафна, клоротка каби сув ости ўтларига ҳамда Мойина Бентос қатлами микроорганизмларига бой. Шунингдек, ўсимлик дунёсидан қамиш, юлғун, саксовул ва бошқа турдаги ёввойи турдаги ўсимликлар ўсаётганлиги кузатилади.

Тўдакўл ва Айдаркўл сув ҳавзалари атрофида ўрдакларнинг барча турлари, ёввойи ғозларнинг учта тури, каклик, қирғовул, икки турдаги баклан, қорабаур, тулки, қуён, барсуқ, ёввойи чўчқа бошқа турдаги жами 100 дан зиёт ёввойи қушлар ва ҳайвонлар яшаётганлиги кузатилди. Ушбу кўлда асосан оқ амур, зоғора, илонбалиқ, икки турдаги дўнг пешона, лаққа, оқча, тобон, вобла ҳамда оқсла каби турдаги балиқлар мавжуд.

Ушбу кўлларда броконерлар ва баличилик хўжалик фермерлар яъни инсоният томонидан кўплаб  фаолият олиб борилиши оқибатида сувнинг ифлосланиши, шўрлик даражасини кўтарилиши натижасида ўсимлик ва кўплаб балиқ турларини кўпайишига таъсир кўрсатиб келаётган эди.

Навоий вилояти ҳудудида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни ҳамда браконъерларни фаолиятига чек қўйиш мақсадида Биохилмахиллик  ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими инспекторлари ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда кўплаб  қўшма назорат рейдларини ўтказилиши ва Бугунги кунда Республикамизда коронавирус коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли мамлакатимизда ўтказилаётган карантин даврида антропоген омиллар таъсирининг камйиши сабабли, Навоий вилояти ҳудудида табиий сув ҳавзалари  суви  инсоният томонидан ифлосланиши камайиши кузатилиши натижасидаЎсимлик ва ҳайвонот оламининг яхшиланишига жумладантабиий сув ҳавзаларидасув остида ўсадиган йигирмадан ортиқ турдаги ўтларшулардан“Хара”, “хломидомонада”, “улотрикс”, “спирогира”, “кладофора”,балиқ турларидан “Зоғора”, “Оқ амур”, “Дўнг пешона” “Лаққа” “Судак” “Вобла” каби балиқчовоқлари тури  кўпайиши кузатилмоқда.

2019 йил  даврида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари кесимида 324 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кузатилиб, шундан балиқ овлаш қоидаларини бузилиши бўйича 118 та, ов қилиш қоидаларини бузилиши бўйича 50 та,  ўсимлик дунёсидан фойдаланиш соҳаси бўйича 156 та ҳуқуқбузарликлар амлга оширилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳуқуқбузарликлар сонининг камайиши учун келгусида вилоят ҳудудида ва табиий сув ҳавзаларида ноқонуний балиқ овлаш, ов қилиш, ўсимлик дуёсидан фойдаланиш  билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни ҳамда браконъерларни янада фаолиятига чек қўйилиши учун Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Давлат санитар эпедимология назорат маркази, “Овчилар ва балиқчилар спорт жамияти”, Вилоят ИИБ, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси ва Марказий давлат ўрмон хўжаликларининг ҳамкорликдаги ишлашини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Шундай экан Сиз уйда қолининг. Бизнинг жонкуяр нозирларимиз табиатни асрашдек хизмат бурчларини давом этдирадилар.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати