Ultimate magazine theme for WordPress.

Карантин даврида фуқаролар мурожаати самарали ечим топмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 5 март куни “Ўзбекистон Республикасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалалари тўғрисида”ги 19-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ишлаб чиқариш корхоналарини қайта хатловдан ўтказиш давомида ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида Кармана туман “Боғишамол” МФЙда жойлашган “Тошработ Бунёдкор Сервис” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб  чиқариш  цехига бориб ўрганилганда ишлаб чиқариш жараёнида кўмир ёқилғисидан фойдаланиб, оҳак маҳсулотларини тайёрланаётганлиги, бу билан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар меъёрдан юқорилиги аниқланган. Вилоят Экология бошқармаси томонидан оҳак цехига оҳак чангини ва кўмир қурумини камайтириш чораларини кўриш тўғрисида мажбурий кўрсатма берилди. Талабномани бажариш мақсадида цех раҳбарлари томонидан қурум чиқадиган мўрини 15 метрга кўтариш, хумдон усти тўлиқ енгил конструкция билан ёпилиши техник – экологик жиҳатдан самара беради.

Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларининг кўрсатмаларига асосан  “Тошработ Бунёдкор Сервис” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб  чиқариш  цехи раҳбарларига ҳозирги кунда оҳак ишлаб чиқариш цехини вақтинча тўхтатишга қарор қилинди. Шунингдек Кармана туман хокимлигига цеҳни аҳолидан узоқроқ масофага кўчириб, цехни қайта қуриш мақсадида ер ажратиш учун мурожаат қилинди.

Натижада яқин аҳоли пунктларида фуқаролар мурожаати самарали ечим топилиб, экологик ҳолатни яхшилашга эришилди.

 Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати