Ultimate magazine theme for WordPress.

Кийик овлаган браконьерга экология инспекторлари томонидан 33 450 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди

Навоий вилояти Учқудуқ тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди. Тунги рейд тадбирида Учқудуқ туман “Алтинтау” ОФЙ Турбай ҳудудидан Учқудуқ туман фуқароси Ж.Р ўз бошқарувидаги мотоцикл ёрдамида 1 (бир) дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган кийик овлаб келаётган вақтида тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан 33 450 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 94-модданинг  1-қисми билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилди ва туман Маъмурий судига ўтказиш учун тайёрланмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати