Ultimate magazine theme for WordPress.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида” 202-сон қарори 15 июлдан кучга кирди.

Мазкур ҳужжат доирасида «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили асосида, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар учун белгиланган базавий ставкалар, агарда корхона ва ташкилотларда чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги паст бўлган ёки умуман ўрнатилмаган тақдирда, шунингдек ташланмаларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқча ташланаётган ҳолларида тўлов миқдори олдингига нисбатан юқори ҳолда ҳисобланади.

Шу ўринда, барча тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ташланмаларнинг меъёр даражасида бўлишига қатъий эътибор қаратишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз!!! Мазкур қарор бўйича ҳисоботлар жорий йилнинг 3-чораги якуни билан қабул қилинади.

202-сонли қарор lex.uz