Ultimate magazine theme for WordPress.

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Экология инспекцияси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбири давомида Навбаҳор тумани 8-сонли умумтаълим мактаби директори Т.М томонидан 8-сонли умумтаълим мактаби ҳовлиси ҳудудидан 1 (бир) дона япон сафораси дарахтини ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 2 450 000 сўм жарима ҳамда 490 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати