Ultimate magazine theme for WordPress.

МАХСУС ФИЛЬТРЛИ ТАМАКИ ЧЕКИШ ХОНАСИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

Навоий вилояти Экология бошқармаси ташаббуси билан бошқарма биносида тамаки чекувчилар учун, атмосфера ҳавосига ва атрофдагиларга салбиий таъсирини камайтириш мақсадида махсус фильтр ўрнатилган тамаки чекиш хонаси ташкил қилинди.

Тамаки чекувчилар учун махсус фильтрли жихозланган хона тамакидан ҳосил бўлган тутунларни хона ичида тозалаб ифлослантирувчи моддаларни ўз ичида сақлаб қолади. Вақти вақти билан фильтр пластинкалари алмаштирилиб турилади. Ушбу ғоя вилоят Экология бошқармасининг ходимлари томонидан амалга оширилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати