Ultimate magazine theme for WordPress.

МЕҲМОНГА КЕЛГАН ОЛАКЎЗАН ТАБИАТ ҚЎЙНИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИЛДИ

Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Қалай Азизон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Қизилтепа тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясига телефон орқали ўзи яшаб турган хонадонига антиқа ҳайвон кириб қолганлик тўғрисида ҳабар қилди.

Навоий вилоят Қизилтепа туман Экология инспекцияси инспекторлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишди ва ушбу ноёб ҳайвон Қизил китобга киритилган “Олакўзан” эканлигини аниқланди.

“Қалай Азизон” маҳалласи хонаданига меҳмонга келиб қолган “Олакўзан” Қизилтепа тумани Экология инспекцияси томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилди.

 

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Матбуот хизмати