Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ТЎДАКЎЛ ВА ҚУЙИМОЗОР КЎЛЛАРИ РАМСАР КОНВЕНЦИЯСИ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛДИ

Сувда сузувчи қушлар яшаши учун халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудлари тўғрисидаги конвенция 1971 йил 2 февралда Рамсар (Эрон) шаҳрида тузилган ва шунинг учун ҳам Рамсар конвенцияси деб аталади. Конвенция 1975 йилнинг 21 декабрида расман кучга кирган. Ҳозир 171 мамлакат унинг иштирокчиси саналади. Дунёдаги халқаро аҳамиятга эга бўлган 2400 дан ортиқ сув-ботқоқлик ҳудудлари конвенция рўйхатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августидаги қарори билан мамлакатимиз ҳам мазкур конвенцияга қўшилган. Унинг котибияти Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи қароргоҳида, Швейцарияда жойлашган. Конвенция қабул қилинган сана — 2 февраль Жаҳон сув-ботқоқлик ҳудудлари куни сифатида нишонланади.

КОНВЕНЦИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.

Мазкур конвенция бутунлай битта экотизим турига (сув-ботқоқлик ҳудудлари) ёки яшаш жойларининг бир турига бағиш ланган биринчи глобал халқаро шартномадир. Сув-ботқоқлик ҳудудлари — бу қуруқлик ва сув ҳавзалари оралиқларида жойлашган ерлар. Улар ботқоқликлардан, табиий ёки сунъий, доимий ёки вақтинчалик, оқмас ёки оқувчан, чучук ёки шўрланган сув ҳавзаларидан иборат бўлиши мумкин. Сувда сузувчи қушлар деганда сув-ботқоқлик ҳудудлари билан экологик жиҳатдан боғланган қушлар тушунилади. Конвенциянинг мақсади жуғрофий жойлашишидан қатъи назар, биологик хилма-хилликни сақлаш учун зарур бўлган энг қимматли сув-ботқоқлик ҳудудларининг халқаро тармоғини ривожлантириш ва бошқаришдир (асосан сувда сузувчи қушлар яшаш жойларини ҳимоя қилиш). Бундай жойлар ўзига хос биохилма-хиллик маскани, иқлимни барқарорлаштирувчи ва кўпинча чучук сув манбалари ҳисобланади. Улар ўрнатилган қатор мезонларга мувофиқ халқаро аҳамиятга молик жойлар мақомига мос келиши керак. Сув-ботқоқлик ҳудудининг “халқаро аҳамиятга эга” деб эълон қилиниши ва унинг конвенция рўйхатига киритилиши давлат томонидан мазкур ҳудудларни муҳофаза қилиш, бошқариш, тадқиқ этиш, улардан оқилона фойдаланиш, сувда сузувчи қушлар учун табиий резерватлар (муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар) яратиш, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси муҳофазасини таъминлашга қаратилган қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олишини англатади. Улардан “оқилона фойдаланиш” эса ушбу экотизимнинг барча табиий хусусиятлари ва фазилатларини сақлашни таъминлашга имкон берадиган ушбу турдаги ҳудудлардан бутун инсоният манфаатлари учун фойдаланишни англатади. Мазкур конвенция талаблари, унинг рўйхатига сув-ботқоқлик ҳудудининг киритилиши давлатнинг суверен ҳуқуқига зарар етказмайди. Конвенцияга аъзо давлат мазкур рўйхатга янги объектни киритиши, эскиларининг майдонини кенгайтириши ёки камайтириши ёхуд Шу маънода, фарғоналик масъул раҳбарлар, деҳқону фермерлар, тадбиркорлар ҳам озиқ-овқат захирасини яратиш, маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлашга астойдил бел боғлаган. Марказий Фарғона чўлининг қоқ маркази бир вақтлар қамишзор ва қаровсиз эди. Тўрт йилдан буён бу ерда сунъий кўллар ҳосил қилиниб, балиқ етиштирилмоқда. Замонавий технологиялар асосида балиқ етиштиришга ихтисослашган Олтиариқ туманидаги “Farg`ona baliq sanoat” МЧЖга Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Мажмуада инкубация цехи, омихта ем ишлаб чиқариш тармоғи, балиқни қайта ишлаш ва шок усулида музлатиш фаолияти йўлга қўйилади. Лойиҳанинг йиллик қуввати 1000 тонна балиқ етиштириш ва 200 тонна балиқни қайта ишлашга мўлжалланган. Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш учун Ёзёвон туманидаги Марказий сув омбори сунъий сув ҳавзаси мазкур корхонага доимий фойдаланишга берилди. – Туманнинг Қизилтепа массивидаги 150 гектар майдонда сунъий кўллар ва сув ҳавзалари барпо этиш, жаҳон бозорида харидоргир балиқ турларини етиштиришни мақсад қилганмиз, – деди тадбиркор Мирзарасул Маматов. – Ўтган давр мобайнида чўлда замонавий техника воситалари ёрдамида қазиш, текислаш, қум барханларини жиловлаш ишлари олиб борилди. Асосан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, боғдорчилик билан шуғулланамиз. Корхона томонидан 2020-2021 йилларда балиқ етиштириш ва балиқни қайта ишлаш инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг жами қиймати 32 миллиард 600 миллион сўм. Ҳозирги кунда биринчи босқич амалга оширилиб, 100 гектар ерда 20 та кўл ташкил этилди. Ушбу кўлларда сазан, амур, оқбалиқ, бакрабалиқ (осётр), дўнгпешана (толстолоб) каби балиқ турлари етиштирилмоқда. Балиқ озуқасини ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Шунингдек, йил охиригача маҳсулотни қайта ишлашни йўлга қўймоқчимиз. Бунинг учун Хитойдан ускуналар олиб келинган. Жорий йилда 500 тонна, кейинги йилда 1000 тонна балиқ етиштиришни режалаш тиряпмиз. Ўз навбатида, лойиҳа ташаббускорлари саъй-ҳаракати билан балиқни шок ҳолатида қадоқлаш, қайта ишлаш тармоқлари ҳам ишга туширишга шай ҳолга келтирилгани эътиборга сазовор. Лойиҳа доирасида озуқа базасини яратиш, юқори оқсилли балиқ емини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис, лойиҳа ташаббускорлари томонидан кўлларда табиий шароит яратиш билан бирга зарур дармондорилар қоришмасидан иборат, илгари хориждан келтирилган гранулалар, балиқ еми ишлаб чиқаришга ҳам киришилди. Натижада бу ерда 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Яқинда мамлакатимизнинг яна бир объекти Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилди муайян объектни давлатнинг долзарб манфаатларидан келиб чиқиб рўйхатдан чиқариши мумкин. Бу ўзгаришлар ҳақида давлатнинг шу конвенцияга жавобгар ташкилоти унинг доимий фаолият юритадиган бюросига хабар беришлари лозим. Ушбу ҳолат Рамсар конвенциясининг рўйхатига 2008 йил 20 октябрда 1841 рақами билан киритилган Айдар-Арнасой кўллар тизими объектида 2019 йилда содир бўлди. Ўзбекистон ўзининг долзарб манфаатларидан келиб чиқиб, мазкур объект яқинида атом электр станцияси (АЭС) қуришни режалаштирди. Бу ҳақда конвенциянинг доимий фаолият юритадиган бюросига хабар берилди.

ҚУШЛАР СЕВГАН ҲУДУДЛАР

 Конвенция низомига мувофиқ, агар қайси бир давлат Рамсар рўйхатига киритилган объектининг чегарасини кичрайтирса ёки ундан чиқарса, имкони борича, йўқотилган сув-ботқоқлик ҳудуди ресурсининг ўрнини қоплаши, яъни сувда сузувчи қушлар учун қўшимча шароит (шу жойда ёки бошқа ерда муҳофаза этиладиган ҳудуд ташкил этиши) яратиши лозим. Шу билан бирга, уларнинг олдинги яшаш муҳити муҳофазасини ташкил қилиши зарур. Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудларини белгилаш мезонлари Рамсар конвенцияси иштирокчиларининг 1990 йилда Монтро (Швейцария) шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи конференциясида қабул қилинган. Репрезентативлик ва ўзига хослик мезонларига кўра, сув-ботқоқлик ҳудудлари , яъни, биринчи навбатда, агар ҳудуд мазкур биогеографик минтақа учун хос бўлган табиий ёки табиийга яқин жойнинг намунаси ёки бир нечта табиий минтақалар учун умумий бўлган табиий ёки табиийга яқин жойнинг ўзига хос намунаси бўлса, чегарада жойлашган йирик дарё ҳавзаси ёки қирғоқ тизимида кечадиган табиий жараёнларда муҳим гидрологик, биологик ёки экологик роль ўйнайдиган ёки муайян биогеографик минтақада камдан-кам учрайдиган ёки ноодатий табиий мажмуанинг ўзига хос турига мансуб бўлса, халқаро аҳамиятга моликлик касб этади. Биологик хилма-хиллик мезонларига кўра эса агар бу ҳудуд ўсимлик ёки ҳайвонларнинг ноёб, йўқолиб кетаётган ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларининг катта қисмини, шунингдек, бир ёки бир нечта бундай турларнинг жуда кўп сонли популяцияси мавжудлигини таъминласа, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзига хослиги жиҳатидан минтақада генетик ва экологик хилма-хилликни сақлаш, ўсимлик ва ҳайвонлар биологик циклининг ўта оғир ҳолатида уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш, бир ёки бир нечта эндемик ўсимлик ёки ҳайвон турлари ёки жамоалари учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган тақдирда ҳам халқаро рўйхатга киритилади. Агар ҳудудда мунтазам равишда 20000 та сув қуши мавжудлиги таъминланса, ҳудуддаги шарт-шароитлар биологик хилма-хиллик ёки унинг сермаҳсуллиги жиҳатидан сув қушларининг алоҳида аҳамиятга эга бўлган турлари ёки гуруҳларининг яшаши учун имконият яратса, ушбу ҳудудда сув қушларининг бир ёки бир нечта турлари ёки кенжа турларига (агар популяция миқдори аниқланиши мумкин бўлса) мансуб популяциянинг 1 фоизидан ортиғи яшаши учун шароит мавжуд бўлса, сув-ботқоқ ҳудудлари орнитафауна яшаш жойи сифатида халқаро аҳамиятга эга ҳисобланади. Юқоридаги мезонлар асосида конвенцияга аъзо давлатларнинг сув-ботқоқлик ҳудудлари халқаро аҳамиятга эга ҳудудлар деб тан олинади.

ЎЗБЕКИСТОННИНГ РАМСАР РЎЙХАТИГА КИРИТИЛГАН ОБЪЕКТЛАРИ

Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг умумий майдони 590 400 гектарни эгаллаган 3 та сув ҳудуди Рамсар рўйхатига киритилган. Майдони 31 300 гектар бўлган Денгизкўл кўли 2001 йил 8 октябрда Рамсар рўйхатига 1108-ҳудуд бўлиб киритилган бўлса, 2008 йил 20 октябрда АйдарАрнасой кўллар тизими (майдони 527 100 гектар) ундан 1841-сифатида жой олган эди. 2020 йил 19 августда эса Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (майдони 32 000 гектар) Ўзбекистоннинг ҳалқаро аҳамиятга молик учинчи сув-ботқоқлик ҳудуди сифатида 2433 рақам билан Рамсар рўйхатига киритилди. Мазкур икки сув омбори Навоий вилояти ҳудудида, Қизилқум чўлининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ҳамда қурғоқчил Марказий Осиё чўл ва ксерофит бутазорлар” биогеографик минтақасида асосий сув манбалари бўлиб хизмат қилади, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари ва улар яқинидаги кичик майдондаги ботқоқликни ва кичик сув ҳавзаларини ўз таркибига олган. Қуйимозор сув омбори ирригация мақсадларида қурилган бўлса-да, Бухоро ва Когон шаҳарлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлайди. Унинг суви қишлоқ ва аквамаданият хўжалиги учун фойдаланиладиган Тўдакўл сув омбори сувига нисбатан чучукроқдир. Қуйимозор сув омбори 1960 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, унга сув Зарафшон дарёсидан қуйилади. Тўдакўл сув омбори 1979 йили фойдаланишга топширилган. Унга сув Аму-Бухоро канали орқали келади. Ушбу йирик 2 та сув-ботқоқлик мажмуасининг умумий майдони 32 000 гектарга яқин бўлиб, кўчиб юрувчи қушларнинг Марказий Осиё учиб ўтиш йўлидаги муҳим тўхтаб ўтиш жойи ҳисобланади. Сўнгги беш йилда ўтказилган қушлар саноғи маълумотларига асосан, мазкур ҳудуддаги қушларнинг ўртача сони кўрсаткичи 40 000 тадан ортган. Уларда қушларнинг 229 тури учраши қайд этилган бўлиб, шундан 24 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Шунингдек, ноёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи таҳдид қилаётган турлар ҳисобланган жайрон (Gazella subgutturosa) ва Амударё катта куракбурун балиғи (Pseudoscaphirhynchus kaufmanni) ҳам мазкур ҳудудларда учраши қайд этилган. Тўдакўл ва Қуйимозор кўллари балиқ дун ёси таркиби бир-бирига ўхшаш бўлиб, қайд этилган 27 тур балиқнинг еттитаси Қизил китобдан жой олган. Тўдакўл сув омбори ва унинг атрофида 2000 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда 40 320 тадан 168 533 тагача сувда сузувчи қуш қишлаган. Мазкур ҳудудлар, айниқса, сувда сузувчи қушларни учиб ўтиш ва қишлаш даврларида ўзига жалб қилади, шу билан бирга, ботқоқлик ҳудуди уларнинг кўпгина турлари, жумладан, мармар чуррак учун кўпайиш жойлари ҳисобланади. Баъзи йилларда оқбош ўрдаклар учраши ҳам қайд этилган. Ушбу ҳудудлар оқкўз ёки ола қанотли ўрдак (Aythya nyroca), қошиқбурун (Platalea leucorodia) ва кичик қоравойлар (Phalacrocorax pygmaeus) учун кўпайиш жойи сифатида катта аҳамиятга эга. Қуйимозорнинг марказий ва шимолий қисмларида қоравой, балиқчи (чағалай) ва йиртқич қушларнинг яшаш макони бўлган кичик ороллар мавжуд. Мазкур сув омбори ёввойи ўрдак (Апас platyrhynchos)нинг Ўзбекистон ва Ўрта Осиё минтақасидаги асосий қишлов ҳудудларидан бири бўлиб, 1996-2020 йиллар давомида ҳар йили 150 000 бошгача етиши қайд этилган. Тўдакўлда балиқчилик ҳовузлари ва хўжалиги шакллантирилган. Унинг ҳудудида овчилик хўжалиги бўлиб, товушқон (қуён) ва бошқа ҳайвонлар ов қилинади. Мазкур сув-ботқоқ ҳудудида ўсимликларнинг 58 тури учраши аниқланган бўлиб, бу ҳам унинг ботаник хилма-хиллигидан далолат беради. Шу тариқа Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларини Рамсар конвенцияси рўйхатига киритиш ҳақида белгилаб берилган топшириқ ижроси таъминланди. Эндиликда мазкур ҳудудларни муҳофаза қилиш, бошқариш режаларини ишлаб чиқиш, даврий тадқиқотлар (биохилмахиллик мониторинги) олиб бориш, улардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг ва шу билан боғлиқ ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсининг муҳофазасини таъминлашга қаратилган қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга ошириш зарур бўлади. Сувда сузувчи қушлар яшаши учун халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудлари тўғрисидаги конвенция 1971 йил 2 февралда Рамсар (Эрон) шаҳрида тузилган ва шунинг учун ҳам Рамсар конвенцияси деб аталади. Конвенция 1975 йилнинг 21 декабрида расман кучга кирган. Ҳозир 171 мамлакат унинг иштирокчиси саналади. Дунёдаги халқаро аҳамиятга эга бўлган 2400 дан ортиқ сув-ботқоқлик ҳудудлари конвенция рўйхатига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августидаги қарори билан мамлакатимиз ҳам мазкур конвенцияга қўшилган. Унинг котибияти Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи қароргоҳида, Швейцарияда жойлашган. Конвенция қабул қилинган сана — 2 февраль Жаҳон сув-ботқоқлик ҳудудлари куни сифатида нишонланади.

ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА МОЛИК ҲУДУДЛАР

 Фидойилик янги марралар сари чорлайди Пандемия шароити, буёғи қиш эшик қоқиб турибди… Бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, захира яратиш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари олдимиздаги энг муҳим вазифалардан саналади. Бунда, албатта, уста деҳқонлар, фермерлар ва тадбиркорлар меҳнати, ёрдамига суянилади. Қўштепа тумани “Истиқлол” МФЙдаги “Шукур Давлат” кўп тармоқли хусусий фермаси томонидан 1000 бош қорамолга мўлжалланган умумий қиймати 11,7 миллиард сўмлик чорвачилик комплекси ҳамда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ло йиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа учун тадбиркор ўз ҳисобидан 1,5 миллиард сўм, хорижий кредит линиясидан 700 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлади. Лойиҳа ишга туширилгандан сўнг 100 та доимий ҳамда экин ва йиғим-терим ишлари учун яна 100 дан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилди. Айни кунларда бу ерда 1200 бош зотдор қорамол боқилмоқда. Улар кўпайтирилиб, вилоятдаги бошқа фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилаётир. Замонавий сутни қайта ишлаш тармоғида ўндан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари тайёрланяпти. Кунига 3 тоннадан зиёд сут қайта ишланиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда. — Ота-боболаримиз чорвачилик билан шуғулланган, — дейди таъсисчилардан бири Давлатжон Сайдалиев. — Мазкур корхонани узоқ йиллар давомида отам бошқарди. Кейин ишни акам билан давом эттирдик. Ёзда Эстониядаги таъминотчи ҳамкорлар томонидан қиймати 623,7 минг еврога тенг 297 бош наслли қорамол олиб келдик. Ҳозирги кунда фермамизда Германия, Австрия, Эстониядан келтирилган 1 минг 200 га яқин наслли қорамол бор. Чорвачиликда ем-хашак етказиб бериш энг катта муаммо. Дастлаб озуқа етиштириш учун 150 гектар ер бор эди. Жорий йилда яна 400 гектар ер ажратиб берилди. Мазкур майдонларда ёввойи буғдой, маккажўхори каби озуқа маҳсулоти етиштирилмоқда. Айни пайтда битта наслли мол кунига 15 литрдан 30 литргача сут бе р япти. Корхонада кунига 15 тоннага яқин сут қайта ишланади ва 15 дан ортиқ маҳсулот тайёрланади. Маҳсулотлар фақат ички бозорга чиқарилмоқда. Бундан ташқари, моллар гўшт олиш учун ҳам боқилади. Ҳар бир насл ли мол 1 тоннага етгунча боқилади. Ойига 40-50 тонна гўшт истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Фермага Германиянинг “Mondelez International” компаниясидан дастгоҳлар ҳамда Туркиянинг “Cezar” компаниясидан сут соғиш ускуналари олиб келиш учун шартномалар имзоланган. Ушбу ускуналар жорий йилнинг декабрь ойигача етказиб  келтирилиши режалаштирилмоқда.

манба https://yuz.uz/file/newspaper/ff509ef6411d317d3d264fe19ab587eb.pdf

Давлат Экология қўмитасининг матбуот котиби

 Бунёд Абдуллаев