Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биносида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раиси вакили С.Тошимов, Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиғи У.Раззоқов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда ОАВ ва блогерлар иштирок этди.

Қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммолари атрофлича тингланиб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.Халқ билан мулоқот қилишнинг бундай самарали усули аҳолини ташвишлантираётган муаммоларини тезкорлик билан ижобий ечимини топишда ҳамда уларнинг давлатдан рози бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати