Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида экология ходимлари ўртасида “EKOMARAFON-2021” югуриш спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 22 май Халқаро Биологик хилма-хиллик куни муносабати билан Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ўртасида  2800 метрга югуриш спорт мусобақасининг “EKOMARAFON-2021” тадбири ўтказилди.

Бугун бўлиб ўтган тадбир Навоий шаҳар “Ёшлик кўли” да бошқарманинг 145 нафар ходимлари иштирок этдиб, бошқарма аёл ходимлари 2000 метрга эркак ходимлари 3000 метрга югуришди.

Бугун бўлиб ўтган тадбир Навоий шаҳар “Ёшлик кўли” да бошқарманинг 145 нафар ходимлари иштирок этдиб, бошқарма аёл ходимлари 2000 метрга эркак ходимлари 3000 метрга югуришди.

Тадбирни ўказишдан мақсад ходимларни соғлом турмиш тарзини шакиллантириш ҳамда соғлом муҳит яратишдан иборатдир.Шунингдек “Ёшлик кўли” да барча бошқарма ходимларига ош дастурхони ёзилди.

Тадбир сўнгида ғолибларга бошқарма бошлиғи Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

матбуот хизмати