Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилоятида “Яшил ватаним” экологик акциясига старт берилди

Навоий шаҳар “Ёшлар кўли”да вилоятимиз ҳудудларида куз мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Обламуродов “Яшил ватаним” эколгик акциясига старт берди. Юртбошимиз томонидан кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда дарахт экиш келажак авлодимиз учун пойдевор қўйиш демакдир. Уйимизнинг ҳовлисида, маҳаллада, қўшни ҳудудда ёки иш жойида дарахт экиш орқали сиз умумий ишларга катта ҳисса қўшишингиз мумкин. Давлат Экология қўмитаси ташабуси билан ташкил этилган экологик акция вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этади.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати