Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАСИДА ДАВЛАТ ИНСПЕКТОРЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

Ўзингизга маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жорий йил 16 декабр куни Навоий вилояти Экология бошқармасининг йиғилиш залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-653-сонли қарорлари тўғрисида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Республика инспекцияси бошлиғи И.Тагаев, Вилоят прокуратураси ходими, Тадбиркорлик субъектларининг  ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Девон бош инспектори З.Ўроқов ҳамда вилоят Экология бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, вилоят бошқармасининг туман (шаҳар) давлат инспекторлари иштирок этдилар.

Вилоят экология бошқармасининг давлат инспекторлари ўқув семинарга келган маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишдилар. Келгусида бундай ўқув семинарларни тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорликда кўпроқ ўтказилиши режалаштирилиб олинди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати