Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология бошқармасининг ходимларига хизмат машиналари топширилди

Навоий шаҳар “Ёшлар кўли”да Давлат экология қўмитаси, Вилоят ҳокимлиги томонидан Навоий вилояти Экология бошқармасининг ходимларига 9 дона хизмат машиналари топширилди. Навоий вилояти ҳудуди ва майдони кенглигини инобатга олган ҳолда шунингдек вилоятнинг олис туманлари Учқудуқ, Томди, Конимех туманларида қўшни вилоятлар Қароқолпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятидан келадиган ҳуқуқбузарлар томонидан саксовулларни аёвсиз равишда кесиб кетилиши, пайхон қилинишини ҳамда қизил китобга киритилган ҳайвонларни браконьерлар томонидан ноқонуний овланишини олдини олиш мақсадида ушбу хизмат машиналари инспекцияларга топширилди.
Шунингдек “Ёшлар кўли” да вилоятимиз ҳудудларида куз мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ҳамда уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Обламуродов “Яшил ватаним” эколгик акциясига старт берди.
Юртбошимиз томонидан кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирги кунда дарахт экиш келажак авлодимиз учун пойдевор қўйиш демакдир. Уйимизнинг ҳовлисида, маҳаллада, қўшни ҳудудда ёки иш жойида дарахт экиш орқали сиз умумий ишларга катта ҳисса қўшишингиз мумкин. Давлат Экология қўмитаси ташабуси билан ташкил этилган экологик акция вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этади.