Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН “МЕХРИБОНЛИК УЙИ”ДАГИ БОЛАЖОНЛАРГА “ЯНГИ ЙИЛ” БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан биридир. “Янги йил” байрами муносабати билан Навоий вилояти Экология бошқармаси бошлиғи Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”даги болажонларнинг ҳолидан манзилли хабар олинди. Байрам муносабати билан Мехрибонлик уйи болажонларига бир бош кичик мол берилиб қуръони тиловат ўқилди ва байрам билан табриклаб, эсдалик совғалари топширилди.

Мехрибонлик уйидаги болажонларнинг эзгуликга йўғрилган ҳиссиёт қўрғони — юраги уриб турар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан биз ташкилот раҳбарлари ҳеч қачон чарчамайлик.
Шунингдек “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчи болажонлари иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати