Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология бошқармаси тизимида биринчи Волейбол спорт мусобақаси ўтказилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, бошқарма Касаба уюшмаси ҳамда Навоий вилояти Волейбол Федератцияси ҳамкорлигида Навоий вилояти Экология бошқармаси тизимида Волейбол спорт тури бўйича биринчи мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа Навоий шаҳар Олимпия захиралари коллежининг спорт залида “Соғлом танда – соғ ақл” шиори остида ташкил этилган бўлиб, турнирда 120 нафар барча вилоят Экология бошқарма тизимидаги бўлимлар ва туман (шаҳар) инспекцияларининг ишчи ходимлар иштирок этди.

Ташкил этилган мусобақа юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой бўлиб мусобақа иштирокчилар учун ош ташкил этилди.
Якуний натижаларга кўра қизғин бахслардан сўнг 1-ўрин вилоят Экология бошқармаси жамоаси, 2- ўрин Учқудуқ тумани Экология инспекцияси жамоаси, 3-ўрин Конимех тумани Экология инспекцияси жамоаси ғолиб бўлди.

Ғолиб бўлган жамоага вилоят Экология бошқарма бошлиғи Раззоков Улуғбек Рахматиллаевичнинг яъни 1-ўринга турнир кубоги ва кондицеонер, 2-ўринга музлатгич, 3-ўринга микротўлқинлипеч эсталик совғалари ва Навоий вилояти волейбол Федерациясининг фахрий ёрилиқлари билан тақдирланди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси волейбол Федерацияси раиси томонидан Навоий вилояти волейбол Федерацияси раиси Раззоков Улуғбек Рахматиллаевичга волейбол спорт турини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари тақдим этилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати