Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН «РЕЙД ХАФТАЛИГИ» ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Навоий вилояти Экология бошқармасига келиб тушаётган долзарб муаммоли масалалар, хусусан ноқонуний дарахт кесилиши, шох-шаббаларни очиқ алангада ёқилиши, ноқонуний чиқиндиҳоналарнинг юзага келиши билан боғлиқ кўплаб мурожаатларни вақтида ўрганиш мақсадида 18-23-август кунлари Навоий вилояти Экология бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилояти бўйлаб бевосита мурожаатларда баён этилган манзилларга чиқиб, ўрганишлар олиб боради.

 Ҳурматли фуқаролар, сиз атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг гувоҳи бўлсангиз қуйидаги ишонч рақами ва телеграмм орқали видео ва фотолар билан мурожаат қилишларингизни сўраймиз.

 Ишонч рақамлари:

79 220- 61- 65

Телеграмм бот:

@navoiyecopress_ bot

 Навоий вилояти Экология бошқармасининг   Ахборот хизмати