Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат қилиш бўйича инспекцияси томонидан назорат рейд ўтказилди

Тадбир давомида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаролар Қ.А. ва Ф.М. Айдаркўл сув ҳавзасидан 430 дона балиқни ноқонуний равишда овлаб, табиатга қарийб 30,5 миллион сўмдан ортиқ зарар етказди.

Жумладан, Қ.А. томонидан Нурота тумани “Боймурод” ОФЙ ҳудудидаги Айдаркўл сув ҳавзасидан ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда 19 дона судак, 9 дона сазан, 192 дона вобла балиқларини ушлаганлиги аниқланди.

Шунингдек рейд давомида яна бир каттақўрғонлик Ф.М. эса ноқонуний равишда 10 дона судак, 10 дона сазан, 190 дона вобла балиқларини овлагани маълум бўлган.

Ҳолатлар юзасидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Қ.А.га 16 миллион 268 минг сўмФ.М.га эса 14 миллион 210 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган. Тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этилди.