Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти ҳудудларида сайёр қабул давом этмоқда.

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиш ва аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилган. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича анчагина тажриба тўпланган. Соҳага оид муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш мақсадида Навоий вилоят Экология бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Кармана тумани “Мирсаид Бахром” МФЙ ҳудудида ташкил этилди.
Фуқаролар томонидан асосан чиқинди муаммолари, ер-сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишининг олдини олиш ва бошқа масалаларига оид мурожаатлар билдирилди.
Кармана туман инспекторларига мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш ва амалга оширилиган ишлар тўғрисида шахсан бошқарма бошлиғига ҳар бир мурожаат юзасидан ҳисобот бериш бўйича топшириқ берилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

матбуот хизмати