Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА COVID-19 КОРОНОВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР МУАММОЛАРИ ҲАМДА ЕЧИМЛАРИ

Ўзбекистон  Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2020 йил 6 апрелдаги 01-04/1-46-сонли топширлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси,  вилоят Санитария-эпидемалогия осайишталик агентлиги ҳамда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудида COVID-19 короновирус пандемияси тарқалишини олдини олиш бўйича карантинга олинган аҳоли ҳудудан ҳамда тиббиёт муассасаларидан ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ҳамда тегишли тартибда утилизация қилиш бўйича вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК туман шаҳар филиаллари 4 (тўрт) дона маҳсус техникалари ҳамда 12 та ишчи ҳодимлари жалб этилиб  вилоят Санитария-эпидемалогия осайишталик агентлиги томонидан маҳсус кийим-бошлар билан таъминланди.

2019 йил март-апрел ойларида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетилиш ҳолатлари бўйича 189 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган бўлиб 2020 йил март-апрел ойларида бу кўрсаткич 90 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 10 апрел куни Хатирчи тумани ҳудудида карантинга олинган тиббиёт муассасалари ҳамда карантинга олинган аҳоли ҳудудларидан ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун 2 дона маҳсус техника ҳамда 7 нафар ишчи ходим жалб этилиб 12 тонна қаттиқ маиший чиқиндилар Хатирчи туман марказий чиқиндихонасида маҳсус хандаклар ташкил этилган ҳолда ёқиш ҳамда махсус суюқликлар билан зарарсизлантирилиб кўмиш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 11 апрел куни Навоий шаҳар юқимли касалликлар шифохонасида ҳамда кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудидан  6 тонна маиший чиқиндиларни олиб чиқиб Навбаҳор туман марказий чиқиндихонасида ёқиб, куйдирилиб маҳсус суюқлиқлар билан зарарсизлантирилди.

Жорий йилнинг 11 апрел куни Хатирчи тумани ҳудудида карантинга олинган тиббиёт муассасалари ҳамда карантинга олинган аҳоли ҳудудларидан ҳосил бўлаётган 8.4 тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб полигонда куйдирилиб йўқ қилинди.

 Вилоят бўйича 11 апрел куни жами 11 тонна маиший чиқиндилар тегишли тартибда зарарсизлантирилди.

Вилоят ҳудудида карантинга олинган тиббиёт муассасалари ҳамда ҳудудлардан ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни кунлик олиб чиқилиши йўлга қўйилганлигини, тегишли тартибда йўқ қилинаётганлиги ҳамда кунлик маълумотлар умумлаштирилиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати