Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий шаҳрида умумий овқатланиш шохобчасига чанг газ тозалаш ускунаси ўрнатилди

Навоий шаҳрида фаолият юритаётган “Гўзал маскан Навоий” МЧЖ га қарашли “Навоий” умумий овқатланиш шохобчасига кўмир ёқилғиси фойдаланиш натижасида атмосфера ҳавосига чиқадиган ифлослантирувчи моддани камайтириш мақсадида махаллий тарзда чанг газ тозалаш ускунаси ўрнатилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига шаҳардаги “Янгиобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳудуддаги умумий овқатланиш шохобчаларидан кўмир ёқилғисини ёққанда ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддалар атрофга таралиб атмосфера ҳавосини бузаётганлиги, бу эса аҳоли саломатлигига зиён келтираётгани сабаб эътироз билдирган.

Ушбу мурожаат бошқарма мутахассислари томонидан ўрганилиб, аниқланган муаммони зудлик билан бартараф қилиш чоралари кўрилди.

 Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари шу ҳудуддаги барча умумий овқатланиш шохобчаларнинг маъсул ходимларига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий тарзда ишлаб чиқарилган чанг газ тозалаш ускунасини ўрнатиш таклифини берди.

Ушбу таклиф шу ҳудудда фаолият юритаётган “Гўзал маскан Навоий” МЧЖга қарашли “Навоий” умумий овқатланиш шохобчаси раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди ва биринчилардан бўлиб чанг газ тозалаш ускунасини ўрнатди.