Ultimate magazine theme for WordPress.

НАВРЎЗ БАЙРАМ ТАДБИРИ НАВОИЙДА

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси меҳнат жамоаси ҳам Наврўз байрамини муносиб нишонладилар. Бошқарма биносида ўтказилган байрам тадбирида бошқарма меҳнат жамоаси ва фахрийлар учун дастурхон безатилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, жамоа аёллари байрам дастурхонини ҳар хил турдаги миллий таомлар билан безатдилар. Аҳил жамоамизнинг эркаклари ҳам қараб туришгани йўқ, кеча қозонга солинган сумалакни кечаси билан навбатма навбат ковлаб чиқдик. Наврўзи оламнинг ҳусусиятларидан бири аҳиллик, оқибат байрами эканлигида.

Битта дошқозон атрофида жам бўлиб, ҳазил-ҳузул, шеъру қўшиқларни янгратиб, сумалак пишириш ҳам жамоани жипслаштиришнинг ўзига хос усулидир.Бошқарма бошлиғи Раззоков Улуғбек Рахматиллаевич барча жамоани ва меҳмонларни Наврўз байрами билан табриклаб ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати